Навоий Шаҳар Баркамол Авлод Марказида Вилоят Ахборот-Ресурс Маркази Томонидан “Ёш Китобхонлар” Республика Кўрик-Танловининг Вилоят Босқичи Ўтказилди

“Бизнинг фарзандларимиз ниҳоятда истеъдодли, ақли-заковат бобида ҳеч кимдан қолишмайди. Уларнинг иқтидорини юзага чиқариш, ватаннинг мард ва фидоий фарзандлари этиб тарбиялаш учун шарт-шароит яратиб бериш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир”.

                                                                                                                                     Ислом  Каримов

Ўқувчиларга миллий ва жаҳон адабиётини тизимли тарғиб қилиш орқали уларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний  фазилатларга  нисбатан адабиётини тизимли тарғиб қилиш, уларнинг қалбида ватанпарварлик, инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш, уларда китобхонлик маданиятини шакллантириш ҳамда Халқ таълими вазирлигининг  2018 йил 31 майдаги 114-сонли буйруғи, Халқ таълими бошқармасининг 12 июндаги  114-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида  2018 йил  2 июль куни Навоий шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказининг тадбирлар залида“Ёш китобхонлар” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи Низом асосида ўтказилди.

Танловни вилоят ахборот-ресурс маркази директори Р.Ризаева кириш сўзи билан очиб берди ва иштирокчиларга омад тилаб келгусидаги ўқишларига улкан ривож ва зафарлар ёр бўлишини таъкидлаб ўтди.

“Ёш китобхонлар” кўрик-танловининг вилоят босқичида туман, шаҳар босқичида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган китобхон жамоалар иштирок этиб иккита шарт бўйича беллашдилар. “Ёш китобхонлар” жамоаларининг чиқишларини  ҳакамлар  ҳайъатлари белгилланган тартибда  одилона баҳолаб бордилар.

“Ёш китобхонлар”  Республика  кўрик-танловининг  вилоят  босқичи натижалари  ҳайъат  аъзолари  томонидан  қуйидагича  эълон  қилинди.

1-ўринни Хатирчи туман жамоаси ўзининг зукколиги ва билим салоҳияти билан 87  баллни  қўлга  киритди.

2-ўринни  Навоий шаҳар  жамоаси  74 балл  ҳамда Навбаҳор туман   жамоаси  86  баллни эгаллади.

3-ўринни  Зарафшон   шаҳар  жамоаси 73 баллни  эгалладилар.

Танлов иштирокчиларига вилоят ахборот-ресурс маркази маъмурияти томонидан  дипломлар  билан  тақдирландилар.

Фаол иштирок этган жамоаларга “Энг фаол жамоа”, “Энг ёш китобхон” номинациялар ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

“Ёш китобхонлар” кўрик-танловининг Республика босқичига иштирок этиши учун  Навбаҳор  туман  жамоасига  йўлланма  берилди.