“Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” мавзусида марафон ўтказилди

“Бир фарзандга-уч китоб” акцияси, “Китоб бизни бирлаштиради” китобхонлар фестивали, “Мактабкутубхонаоилажамоат ташкилотлари” ҳайрия марафони  ҳамда  “Очиқ эшиклар куни”, тадбирлари ўтказилди

Китоб инсоннинг маънавий камолотига ёрдам берувчи, илм дурдоналарини тўплаб, авлодларга етказувчи, ўтмишни бугун ва келажак билан боғловчи маънавий бойликдир. Инсонда хотира, заковат хусусиятлари билан бирга ахлоқий, маънавий-руҳий фазилатларини шакллантиришда, ирода, эътиқод ва мақсадга интилиш сифатлари таркиб топтиришда, шубҳасиз китоб катта аҳамият касб этади. Ўсиб келаётган ёш авлодни қадим қадриятларга ҳурмат, эҳтиром руҳида тарбиялаш, миллий маданиятимиз сарчашмаларига қайтиш, миллат маънавиятини юксалтириш, жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб вояга етазишда китобнинг ўрни беқиёс.

Китоб фарзандларимиз келажаги учун энг яхши сармоядир. 2018 йил 20 апрель куни  Вилоят Ахборот-ресурс марказида Кармана туман  аҳоли  дам  олиш  маркази  туман Деҳқон, Қўҳна қўрғон МФЙлари, аҳоли ҳамда ота-оналар билан ҳамкорликда “Бир фарзандга-уч китоб”акцияси, “Китоб бизни бирлаштиради” китобхонлар фестивали, “Мактабкутубхонаоилажамоат ташкилотлари” ҳайрия марафони  ҳамда  “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилди.Тадбирни Вилоят ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Ш.Боқиева кириш сўзи билан очиб барчани байрам билан табриклади. Тадбирда Вилоят ахборот-ресурс маркази фаол китобхони М. Ярашова, 15-умумий ўрта таълим мактаби кутубхоначиси З.Шодиевалар  “Китоб-тафаккур гавҳари”, “Китоб-маърифат қуёши” мавзуларида маърузалари билан иштирок этдилар. Кармана туман 5-сон “Олтин калитча” МТМ ҳамда Навоий шаҳар 24-сон “Қалдирғоч” МТМ тарбияланувчилари   томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди. Биз фарзандларимизни ёшликдан ҳамжиҳатлик, тотувликда яшашга ўргатиб борамиз, китоб орқали болаларимизнинг дунёқарашини кенгайтириб, бошқа миллатлар тарихи, маданияти, урф-одатлари, анъаналари ва қадриятлари билан яқиндан таништириб борамиз. Навбаҳор ҳамда Конимех туман АРМ китобхонлари томонидан қозоқча, тожикча миллий рақслар, давра файзига файз қўшди. “Мактаб-кутубхона-оила-жамоат-ташкилотлари” хайрия тадбирида “ЎЗкитоб савдо” давлат акциядорлик  жамиятига қарашли китоб дўкони томонидан китоб савдоси ташкил этилди. “Бир фарзандга-уч китоб” акциясида ота-оналар фарзандларига ёқтирган адабиётлардан 85 дона китоб харид қилишди.

Хайрия тадбирида  ота-оналар, китобхонлар, АРМ ходимлари  томонидан 36 дона янги адабиётлардан харид қилиб АРМ фондини бойитдилар. Тадбирда 120 нафар томошабин иштирок этди. Тадбирда фаол иштирок этган китобхонларга Ахборот-ресурс маркази маъмурияти томонидан “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди.