“Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоаласи ва китобхонлик маъданиятини ошириш” мақсадида “Китоб –мўжизага чорлайди” “Китоб –маънавият сарчашмаси” мавзусида ўтказилган янги олинган адабиётлар тарғиботи бўлиб ўтди

Мамлакатимизда  ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, улар қалбида Ватанга садоқат, улуғ алломаларимиз меросига, азалий қадриятларига чуқур эҳтиром туйғусини сингдиришга юксак эътибор қаратилмоқда.  Китоб-буюк устоз бўлиб,ҳар томонлама ривожланган, комил инсонни тарбиялашда унинг хизмати бенихоядир. Билим олишнинг дастлабки усулларидан бири китоб мутолаа қилишдир. Китоб маънавият бешиги, маънавиятни англаш китоб мутолаа қилишдан бошланади. Шундай экан, юртимиз келажаги бўлмиш фарзанндларимиз қўлига китоб тутқазайлик. Зеро, ёшлар бизнинг келажагимиз, эртанги кунимизнинг суячи ва  таянчидир.

2018 йил 10 апрель куни   Вилоят Ахборот-ресурс маркази   Навоий шаҳар

26-сонли “Турнахон” ва 24-сонли “Қалдирғоч” номли мактабгача таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Китоб  маҳсулотларини  чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоаласи ва   китобхонлик маъданиятини ошириш”  мақсадида “Китоб–мўжизага чорлайди” “Китоб–маънавият сарчашмаси” мавзусида янги олинган китоблар тарғиботи ташкил этилди. Тарғиботда   МТМ   тарбиячалар   хамда   ишчи   ходимлари   иштирок  этдилар.

Китоб тарғиботи жуда қизиқарли  ва қизғин баҳс ва мунозаралар асосида ташкил этилиб,  Вилоят Ахборот-ресурс марказининг китоб дунёсига ташриф буюриб ўзлари учун керакли бўлган барча китоблар мавжудлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Ушбу тарғибда  30 нафардан  ортиқ    муассаса  тарбиячилари  ва  ходимлари  иштирок  этдилар.