Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот-ресурс маркази Ахборот-библиография ва ахборот-ўлкашунослик бўлими томонидан ўтказилган “Наврўз-миллий ўзлигимиз белгиси” кўрик танлови ўтказилди

Наврўз Умумхалқ байрами тантаналари халқимизнинг бетакрор урф-одат ва анъаналари, миллий қадриятларимизни давом эттириш, унутилиб бораётган халқ оғзаки ижоди намуналарини тиклаш мақсадида ва Наврўз байрами муносабати билан   жорий йилнинг 16-март куни “Наврўз-миллий ўзлигимиз белгиси” кўрик-танлови ўтказилди.

     Кўрик танловда  Кармана тумани, Конимех тумани,  Навбаҳор тумани, Нурота тумани,  Учқудуқ тумани, Қизилтепа тумани, Хатирчи тумани ҳамда Навоий ва Зарафшон шаҳарлари Ахборот–ресурс маркази ходимлари жамоа бўлиб иштирок этишди.

        Танловда иштирокчилар 4 та шарт  “Наврўзни келиб чиқиш тарихини талқин қилиш ва жамоани таништириш”, “Ўзбек урф одатларини ва анъаналарини миллий қадриятларимизни тарихидан келиб чиққан холда (слайд усулида) намойиш қилиш”, “Наврўз таомларига шеърий усулда таъриф беришлари”, “Унутилаётган халқ оғзаки ижодидан лапарлар, достонлар, бахшичилик ёки халқ чолғу асбоблари билан ижро этиш” шартлари бўйича беллашдилар.     Хакамлар ҳайъати аъзолари томонидан иштирокчиларнинг чиқишлари (20-30-балл) билан бахоланди.

    Иштирокчилар шартлар давомида ўзларининг зукколиги, билимдонлиги, пазандалиги ва санъатга иштиёқманд эканликларини намойиш этдилар.

     Танловнинг натижаларига кўра 1-ўрин  Хатирчи туман Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Ачилова Зебинисо, 2-ўрин ғолиблигига Қизилтепа туман Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Эсанова Барно, 3-ўрин Навбаҳор туман Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Ўринова Наргизаларга насиб этди. “Энг яхши Наврўз ялласи” наминациясига Зарафшон шаҳар Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Ҳайриева Зилола, “Энг яхши миллий қадриятлар тарғиботчиси” номинацияси Кармана туман иштирокчиси Қурбонова Гулшан, “Энг яхши жамоа” наминацияси Конимех тумани Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Бозорбоева Ойзодалар сазовор бўлдилар. Фаол иштирок этганлиги учун Нурота туман Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Зокирова Насиба, Учқудуқ туман Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Нуртаева Улбулсин, Навоий шаҳар Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Душанова Наргизаларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

     Кўрик танловда I-II-III-ўринни олган жамоалар вилоят Ахборот-ресурс маркази томонидан “Диплом” билан тақдирландилар.

     Кўрик танловга 100 дан ортик иштирокчи қатнашди.