8-март Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган “Аёл-гўзаллик тимсоли” кўрик-танлови ўтказилди

Жаннат оналар оёғи остидадир. Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзалик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади. Халқаро Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.

Онани эъзозлаш–бизнинг миллатимиз, халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтариладиган фазилат. Чунки хотин-қизларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, ватанимизни эъзозлаган бўламиз. Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов айтганидек:

Бу ёруғ оламда Ватан биттадир.

Биттадир дунёда она деган ном   

           8-март Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан 2018-йил 2-март куни вилоят Ахборот-ресурс марказида Кармана Аҳоли ва дам олиш маркази, Кармана тумани 1-2-7-15-17-умумтаълим мактаблари ҳамкорлигида “Аёл-гўзаллик тимсоли” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди. Кўрик-танловни вилоят Ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Ш. Боқиева кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни байрам билан табриклади. “Маҳаллалар кенгаши Кармана туман бўлими бош мутахассиси ҳамда “Алишер Навоий” МФЙ маҳалласи маслаҳатчиси Р.Зиядуллаева танлов иштирокчиларини табриклаб, кўрик-танлов иштирокчи-қизларига омад тилашди.

         Шундай сўнг кўрик-танловда 9-синф ўқувчи-қизларидан 1-нафардан     4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

1 шартда иштирокчи қизлар ўзи ҳамда ўқиётган мактаби тўғрисида шеърий тарзда маълумот беришди. 2-шартда иштирокчи-қизлар “Она”ни мадҳ этувчи шеър айтиб берди. 3-шартда ҳар бир иштирокчи қизларимиз мумтоз шоиралар образларини (Тўмарис, Бибихоним, Зебунисо, Увайсий, Зулфия).намойиш этишди ҳамда улар тўғрисида қисқача маълумот беришди.     4-шартда иштирокчи-қизлаларимиз ўзи ўқиган асаридан саҳна кўриниши намойиш этишди. Кўрик-танловда ўзининг билимдонлиги, зукколиги, ва чаққонлини намойиш этиб, 15-умумтаълим мактабининг 9-А синф ўқувчиси Ситора Раҳмонова 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни 17-умумтаълим мактаб ўқувчиси Ф.Ихтиёрова, 3-ўриннни 2-умумтаълим мактаб ўқувчиси З.Шокиржонова эгаллашди. Ғолиблар вилоят Ахборот-ресурс марказининг ДИПЛОМ ҳамда Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Кўрик-танловда  67 нафар қатнашчи иштирок этишди.