1-март Ўзбекистон Халқ шоираси Зулфия таваллудининг 103 йиллиги муносабати билан “Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” мавзусидаги бадиий кеча ўтказилди

2018-йил 1-март куни  Кармана тумани 2-умумтаълим мактаби, вилоят ахборот –ресурс маркази ҳамда  “Алишер Навоий”  маҳалла фуқаролар йиғини билан  ҳамкорликда  Ўзбекистон Халқ шоираси Зулфияхоним таваллудининг 103 йиллиги муносабати билан   “Бахтим шул-ўзбекнинг шоирасиман” мавзусида бадиий кеча  бўлиб  ўтди. Бадиий кечада  вилоят ахборот-ресурс маркази томонидан  “Зулфияхоним вафо ва садоқат тимсоли” мавзусида кўргазма чиқарилди.

        Бадиий кечани 2-умумтаълим мактабининг директори Т.Халилова кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг мактабнинг 7-В синф ўқувчилари томонидан Зулфиянинг ҳаёти ва ижоди, унинг шеърлари, саҳна кўриниши намойиш этилди. Ўқувчи қизлар томонидан жозибали кўй ва рақс ижро этилди. 9-Б синф ўқувчиси Шокиржонова Заринабону ўзи ёзган  ватанни мадҳ этувчи “Бахт” шеърини ўқиди  ҳамда “Навозчи” дутор асарини чалиб берди.

         Бадиий кеча сўнгида “Алишер Навоий” МФЙ маслаҳатчиси ҳамда ВАРМ Катта ва ўсмир ёшдаги китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири кеча иштирокчиларини байрам билан табриклаб, ўқувчи қизларни Зулфияхонимга ҳақиқий издош бўлишларида тилак билдиришди. 

         Бадиий кеча кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирга 87 нафар ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.