Улуғ шоир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан “Навоийни ёд этиб” кўрик-танлови ўтказилди

                                                                              Навоийни улуғлаган ким,

                                                                            Англаб етса, гапимнинг чини.

                                                                           Ҳар кимни мот қилмоғи мумкин,

                                                                          Айтиб унинг битта байтини.

                                                                                                        Мирпўлат Мирзо

 Ўлмас сўз санъаткори, нафақат ўзбек, балки жаҳон мумтоз адабиётининг етук намояндаси Алишер Навоий бобомизнинг қолдирган бебаҳо маънавий  меросини қанча баҳраманд  бўлмайлик, эзгуликка, маърифатга ташна кўнглимиз уни яна қўмсайверади. Бизнинг вилоятимиз ҳамда вилоят марказимиздаги кўркам шаҳримиз Навоий номи билан аталади. Шу кунларда бутун юрт бўйлаб нишонланаётган  Алишер Навоийнинг таваллуд айёми ўзгача шодиёна билан кутиб олинмоқда.

2018 йил 6 февраль куни вилоят Ахборот-ресурс марказида “Навоийни ёд этиб” номли вилоят кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танловда вилоят, туман, шаҳар Ахборот-ресурс марказидан бир нафардан ходимлар Низом асосида 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Кўрик-танловни вилоят Ахборот-ресурс маркази раҳбари Р. Ризаева кириш сўзи билан очиб бериб,  танловнинг мақсад ва вазифаси билан таништирди ва иштирокчиларга  омад тилади.

Кўрик-танлов иштирокчилари шартларга қўйилган талабларни бажарган ҳолда  Алишер Навоийнинг ғазалларидан ифодали қилиб айтиб бериш, асарларидан саҳна кўринишлари намойиш этиш билан бирга мутафаккирга бўлган ҳурмат ва унинг қолдирган улкан меросини ўрганиш ўсиб келаётган ёшларга ибрат қилиб намоён қилдилар.

НавоийДавлат Педагогика ИнститутиҳузуридагиХалқтаълимиходимларниқайтатайёрлашвауларнималакасиниоширишҳудудиймарказифилология ўқитувчиси Саодат Азизова ҳамда Кармана туман аҳоли ва дам олиш маркази ходими Ширингул Асоевалар  ҳакамлар ҳайъати аъзолигига таклиф этилиб, иштирокчилар чиқишлари Низом асосида одилона баҳолаб борилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра “Навоийни ёд этиб” номли вилоят кўрик-танловида ўзининг билимдонлиги ва истеъдоди билан вилоят Ахборот-ресурс маркази ходими Ашурова Хуршида 1-ўринни, Навбаҳор туман  38-умумий ўрта таълим мактаб кутубхоначиси Олтинова Моҳидил 2-ўрин, Кармана туман Ахборот-ресурс маркази ходими Қудратова Дилбар 3-ўринни эгалладилар. Кўрик-танлов ғолибларига вилоят Ахборот-ресурс маркази маъмурияти томонидан 1-2-3 даражали ДИПЛОМ ҳамда фаол қатнашаган иштирокчиларга  Фахрий ёрлиқларваэсталик учун совғалар топширилди.