Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллигига бағишлаб, “Ислом Каримов ёди барҳаёт” номли давра суҳбати бўлиб ўтди

2018 йил 25 январ куни 1000 да Вилоят Ахборот-ресурс марказининг тадбирлар залида Кармана тумани Миллий тикланиш партияси, “Алишер Навоий”, “Мирсаид Баҳром”, “Деҳқон” МФЙлари ҳамда    2-15 умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллигига бағишлаб, “Ислом Каримов ёди барҳаёт” номли давра суҳбати ўтказилди.

Мустақиллигимиз шунчаки қўлга киритилгани йўқ. Буни барчамиз жуда яхши англаймиз. Айниқса, мамлакатимизнинг дунё саҳнасидан муносиб ўрин эгаллаши ҳам фақат орзудан бошқа нарса эмас. Буларнинг барчасида мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг улкан ҳиссаси, метин ирода ва матонати мужассамдир. Буюк йўлбошчимиз ғоят мураккаб, қалтис ва таҳликали вазиятда оғир қийинчиликлар ҳамда синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонимизни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган демократик давлатга айлантирди.

Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг Ислом Каримовнинг ёш авлод ҳамда халқимиз келажаги учун амалга оширган хайрли ишлари, буюк хизматларини хотирлаш мақсадида ташкил этилди.

Давра суҳбатини Вилоят Ахборот-ресурс маркази директори Р.Ризаева очиб берди. Суҳбат давомида Кармана тумани Миллий тикланиш партиясидан Д.Каттаева “Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти мустақиллигининг асосчисидир”, Алишер Навоий маҳалласи маслаҳатчиси Р.Зиядуллаева “Қадр-мангу хотира-барҳаёт”, “Деҳқон” маҳалласи Д.Ҳамраева, Фаол китобхон З.Носирова ҳамда  ВАРМ кутубхоначиси М.Темирова “Ислом Каримов номи қалбимизда абадий яшар” мавзуларида маъруза қилишди. Кармана тумани 2-15-умумтаълим мактаб ўқувчилари Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти тўғрисида ҳамда хотирасига бағишланган  шеър, угитлардан намуналар айтишди. Шундан сўнг Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовга бағишлаб видеоролик намойиш қилинди.

Давра суҳбати баҳс-мунозарали тарзда мазмунли ўтди. Суҳбатда 120 нафар иштирокчи қатнашди.