Навоий вилоят Халқ таълими бошқараси Ахборот-ресурс марказида “Энг яхши Ахборот-ресурс маркази ходими” бир босқичили вилоят кўрик-танловининг ўтказилди

   Ҳозирги вақтда ижтимоий ҳаёт сари шаҳдам кириб келаётган ёшларнинг тафаккури, онги ва дунёқарашида оташин миллатпарварлик, миллий ғурур, миллий ифтихор, ватанпарварлик, ўзи туғилиб вояга етган заминга, унинг фуқароларига мислсиз меҳр-муҳаббат, фидоийлик, садоқат туйғуларини камол топтириш, маърифатли, чуқур билимли, маънавиятли ва маданиятли  шахслар сифатида тарбиялаб вояга етказиш биз Ахборот-ресурс маркази ходимларининг бош мақсадимиздир.

   Вилоят Ахборот-ресурс марази ходимларидан жонкуяр, ташаббускор, энг яхши мутахассисни аниқлаш, улардаги ижодий қобилятларнинг касбий маҳоратини рўёбга чиқишига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, аниқланган тажрибаларни кенг тарғиб этиш мақсадида 2017 йил 26 декабрь куни вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимлари ўртасида  “Энг яхши Ахборот-ресурс маркази ходими” бир босқичли кўрик-танлов ўтказилди.

Танловни вилоят Ахборот-ресурс маркази директори  Р.Ризаева кириш сўзи билан очиб бериб, танловнинг мақсад вазифаси тўғрисида таништирди ва иштирокчиларга омад тилади.

   Кўрик-танловда Ахборот-ресурс марказининг 8 та бўлимидан биттадан ходим иштирок этиб, Низомда белгиланган таништирув, мутахассислик бўйича савол-жавоб ҳамда китобхонликни тарғиб этиш бўйича саҳна кўриниши шартлари   асосида ўзаро беллашдилар. Ахборот-ресурс маркази ходимлари ҳар бир шартни оқилона бажариб, ўз касбига фидоий инсон эканликларини намоён этдилар. Танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди ва уларнинг хулосасига кўра “Энг яхши Ахборот-ресурс маркази ходими” танловида  I-ўринни Илмий-услубиёт бўлими ходими Хуршида Ашурова, II-ўринни Ахборот-кутубхона ресурсларини жамлаш ва электрон каталоглаштириш бўлими ходими Наргиза Нарзуллаева ҳамда III-ўринни Янги ахборот технологиялари Интернет синфи ходими Нигина Қаҳҳоровалар муносиб деб топилди.

  Танловда ўзининг истеъдоди ва ташаббускорлиги билан ғолибликни қўлга киритган Ахборот-ресурс маркази  ходимларига вилоят Ахборот-ресурс маркази маъмурияти томонидан I-II-III даражали “Диплом”лар ва таълим, фан ва маданият ходимлари туман касаба уюшмасининг эсталик совғалари билан тақдирланди.

321

123