Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Спорт-саломатлик гарови” мавзусида ходимлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

Конституция жамиятнинг асосий қонуни. У ўзида халқнинг, миллатнинг мақсад ва орзу-интилишларини акс эттиради. Мамлакатимиз    Конституциясини яратиш ғояси Мустақиллик декларатциясининг қабул қилиниши билан бевосита боғлиқ.

Мустақиллик шарофати билан ҳаётимизга кўп ижобий ўзгаришлар бўлганлигининг гувоҳимиз. Биз мамлакатимиз, озод ва обод Ўзбекистон халқларининг асрий манфаатини, ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилувчи асл демократик Конституциямизга эга бўлдик.

    1992-йил  8-декабрда қабул қилинган Конституция нафақат Ўзбекистон Республикасининг мустақил тараққиёти учун ҳуқуқий замин яратди, балки демократик ривожлантиришнинг пойдевори бўлиб келмоқда.

    Жорий йилнинг 7 декабрь куни ишчи ходимлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма беш йиллиги муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари туман касаба уюшмаси кенгаши билан ҳамкорликда “Спорт-саломатлик гарови” мавзусида спорт мусобақаси ўтказилди. Бунда  8 та бўлимдан 1 нафар иштирокчи сайланиб, икки гуруҳга бўлиниб ўзаро 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

    Бу спорт мусобақасида “Қонун” гуруҳи ғолибликни қўлга Иштирокчиларга таълим, фан ва маданият ходимлари туман касаба уюшмаси кенгашининг эсдалик совғалари ва “Фахрий ёрлиқ”ларини ВАРМ директори Р.Ризаева топширди.

2

1