“Китоб-ҳикматлар хазинаси” мавзусида ўтказилган вилоят кўрик -танлови тўғрисида

2017 йил –“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12-январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоаласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Китоб-ҳикматлар хазинаси” мавзусида ўтказилган вилоят              кўрик -танлови тўғрисида

2017 йил 21 ноябр куни Навоий вилоят Халқ таълими бошқармаси Ахборот-ресурс маркази тадбирлар залида “2017 йил –“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил                   12-январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоаласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш буйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида кекса ёшдаги китобхонлар, тиббиёт ходимлари, уй бекалари, талаба ёшлар, ўқувчилар ва кенг аҳоли қатламини қамраб олиш, китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш ҳамда ахборот олиш маданиятини шакллантириш, уларни китобга, мутолаага иштиёқини ошириш мақсадида “КИТОБ-ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ” мавзусида вилоят кўрик -танлови ўтказилди.

?         ?

            Кўрик- танловни вилоят ахборот-ресурс маркази директори Р.Б.Ризаева кириш сўзи билан очиб берди. Кўрик-танлов жуда қизиқарли ва қизғин баҳс ва мунозаралар асосида ташкил этилиб, “ЗИЁ”, ”МАЪРИФАТ”, “МАЪНАВИЯТ САРЧАШМАЛАРИ” гуруҳлари  4 та “Таништирув”, “Мақолни давом эттириб, изоҳлаб бериш”, “Мумтоз адабиётга бир назар”, “Ўзбек асарларидан парча” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар. .Ҳар бир шарт ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланиб борилди. Кўрик-танлов давомида ҳар бир гуруҳ аъзолари ўзларининг билимдон ва зукколикларини намойиш этган ҳолда   шартларга тўлиқ ва тўғри жавоб беришга ҳаракат қилдилар. Кўрик-танловда вилоят Ахборот-ресурс марказида ташкил этилган “Назм гулшани” тўгараги иштирокчилари томонидан китоб, мустақиллигимиз, ватанни мадҳ этувчи шеърлар ҳамда Кармана туман 1-сон “Бойчечак” номли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан жозибали рақслар ижро этилди. Танлов якунида ғолиб гуруҳ аниқланиб, танлов иштирокчиларига вилоят Ахборот-ресурс марказининг эсталик совғалари ва ДИПЛОМлар топширилди. .Кўрик-танлов натижасига кўра “Маънавият сарчашмалари” гуруҳи .ғолиб деб топилди.

             Танловга 72 нафардан зиёд маҳалла аҳолиси, китобхонлар ва Ахборот-ресурс маркази ходимлари иштирок этди.

 

Ахборот-ресурс маркази  директори ўринбосари:                                                          Ш.Боқиева