Ахборот-ресурс маркази ходимларига “Кутубхонашунослик” ўқув-дарсида ўтилган “Каталогизатор мактаби” ва “Медиа ва ахборот саводхонлиги тушунчаси” мавзуларининг назарий ва амалий машғулотлари ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Низомга мувофиқ, Республика ахборот-кутубхона тизимини фаолиятини мувофиқлаштириш буйича Идоралараро кенгашнинг ишчи органи сифатида “Каталогизатор мактаби”нинг назарий ва амалий машғулотларини ташкиллаштириш орқали ахборот-кутубхона ресурсларини каталоглаштириш ва туркумлаштиришга оид билим даражаларини ошириш мақсадида 2017 йил 31 октябрдан 2 ноябргача  ўқув-тренинги бўлиб ўтди.

         Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтган ушбу ўқув тренингига Навоий вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимларидан  Ў.Хамроев, С.Рахимова, Н.Нарзуллоевалар қатнашдиб  “Каталогизатор мактаби”ва “Медиа ва ахборот саводхонлиги тушунчаси” мавзулари нинг асосий мақсад ва вазифалари буйича ўз билим савияларини ошириб келдилар. Ўқув-тренинги қатнашчилари олган билимлари асосида Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказида ташкил этилган “Кутубхонашунослик” ўқув дарсида ходимларга  амалий ва слайд орқали машғулот ўтказилди. Дарсда “Каталоглаштириш жараёнига кириш” ва “Медиа ва ахборот саводхонлиги тушунчаси” мавзулари юзасидан тушунчалар берилди. Дарс  якунида ходимларга ўтилган мавзулар юзасидан савол-жавоблар варақаси тарқатилиб билим савияси текширилди.

    “Кутубхонашунослик”  ўқув-машғулотига Ахборот-ресурс маркази ходимларининг 36 нафари иштирок этди.

20171115_091204

20171115_091123