“Устоз шогирд ” усулида Ахборот-ресурс марказидаги мутахассис ҳамда номутахассис ходимларни малакасини ошириш бўйича ўтказилган ўқув-машғулоти ҳақида М А Ъ Л У М О Т.

     Халқ таълимини ислоҳ этиш дастури кутубхоначилик мутахассисларини  тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишига ҳам муҳим вазифалар қўяди, уларнинг касбий маҳоратларини оширишни, ишнинг янгича усулларини ўзлаштириб олишларини, ўзаро тажриба алмашиш, бой иш усулларини қўллашни кенг йўлга қўйишни ҳам тақозо этади.

    Шу мақсадда 2017 йил 12 сентябр куни соат 9-00 да   вилоят Ахборот-ресурс марказидаги мутахассис ҳамда номутахассис ходимларни малакасини ошириш бўйича “Устоз-шогирд” ўқув- машғулоти ўтказилди. Ўқув машғулотининг режаси  Илмий услубиёт бўлими томонидан ишлаб чиқилди ва режага асосан Ахборот-кутубхона ҳужжатларини каталоглаштириш ва ишлов бериш бўлим мудири Г. Ҳалилова Кутубхона-библиография классификацияси (КБК) жадвалининг тузилиши ва бўлимлари ҳақида” мавзусида  дарс ўтди. Дарс мобайнида Кутубхона-библиография классификацияси бўлимлари ва фондларнинг жойлашуви ҳақидаги  маълумотлар ахборот-ресурс маркази ходимларига етказилди. Ўтилган мавзу юзасидан АРМ ходимларига тест аволлари топширилди. Кутубхоначилар берган жавоблар орқали уларга ўтилган дарс қанчалик тушунарли бўлгани ва қанчалик билимга эга эканликлари кузатилди. Кутубхоначи ходимлар ўтилган дарс юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

   Кутубхона ходимлари билимларини узлуксиз ва тезкор тўлдириб бориш ва янгилаш тизимига ўтиш, яъни кутубхона ходимларининг касбий билимларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида ташкил этилган доимий ҳаракатдаги мазкур ўқув-машғулоти АРМ ходимлари учун самарали маҳорат мактаби  ҳисобланади.

    “Устоз-шогирд” ўқув- машғулотига Ахборот-ресурс маркази ходимларининг 30 нафари иштирок этди.