“Мустақиллик–муқаддас неъмат”

2017-йил 15-август  куни Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот-ресурс маркази, Кармана туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази, вилоят  “Баркамол авлод болалар маркази”, “Алишер Навоий”, “Мир Саййид Баҳром”, “Деҳқон”, “Зиёкор”, “Фарҳод” МФЙлари  ҳамкорлигида  Ўзбекистон Республикаси  Давлат Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан  “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Мустақиллик–муқаддас неъмат” мавзусида оммавий тадбир бўлиб ўтди.

     Кечани  Ахборот-библиография ва ахборот-ўлкашунослик бўлими мудири  Шоира Ашурматова  тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб кириш сўзи ила очиб берди. Кечада “Кармана овози” газетаси масъул котиби Одил Ҳотамов, маҳаллий ёзувчи Нурилло Очилов,  ВАРМ фахрий китобхонларидан Махфират Ярашова ва хожи она Фазила опа, Кармана туман “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Рўзигул Зиёдуллаевалар “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” , “Мустақилликнинг 26 йиллиги муносабати билан Маҳаллаларда  эришилган ютуқлар”, “Мустақиллик-олий бахт ” мавзусидаги  маърузалари  билан иштирок  этдилар.  “Қуёшжон” номли 3-сон ҳамда  “Бинафша” номли 1-сон МТМ тарбияланувчилари ўзларининг байрам дастурлари шўх тароналари билан иштирок этдилар. Сарвар Нурмуродов томонидан доира ижросида куй чалинди. ВАРМ фаол китобхонлари томонидан тайёрланган шеър ва жозибали рақслар ҳамда  “Ватанимиз посбонлари” номли саҳна кўринишлари   давра файзига файз қўшди. вилоят  “Баркамол авлод болалар маркази” томонидан “Ёз-2017-консепсияси” доирасида басталанган куй ва қўшиқлар намойиш этилди.  Тадбирда Кармана туман Маданият ва спорт ишлари бўлими  “Гули ашула ва рақс халқ ансамблининг  хонандаси Нозима Ботирова томонидан куйланган шўх тароналари томошабинлар қалбига завқ улади. Тадбирга фаол иштирок этган фаол китобхонлар ВАРМ маъмуриятининг “Фаҳрий ёрлиқ”лари билан тақдирланди.

        Тадбирни Ахборот-кутубхона ҳужжатларини каталоглаштириш ва ишлов бериш бўлими мудири Лайло Асроева олиб борди.

20170815_102536

 

20170815_102238